UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

БМТ Яқин ва Ўрта Шарқда наркотик моддаларни ноқонуний айланишини олдини олиш масалалари бўйича БМТ комиссиясининг 53 йиғилишидаги иштирок тўғрисида

23.11.2018 17:56:00

Жорий йилнинг 19-23 ноябр кунлари Баку шахрида Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази директори раҳбарлигидаги делегация БМТ Яқин ва Ўрта Шарқда наркотик моддаларни ноқонуний айланишини олдини олиш масалалари бўйича комиссиясининг 53 йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда гиёҳванд моддаларга қарши курашиш ва наркотикларнинг ноқонуний айланмасидан келиб тушган маблағларни легализация қилишни олдини олиш сохасида минтақавий ҳамкорликнинг хозирги холати мухокама қилинди. Шунингдек гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига қарши кураш, жумладан Интернет орқали тарқалаётган синтетик воситалар ва психотроп моддаларга қарши курашиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва давлатларнинг ваколатли органлари салохиятини ошириш орқали наркотик моддаларни назорат қилиш сохасида минтақавий ҳамкорликни мустахкамлашга келишиб олдилар.

Рўйхатга қайтиш