UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Наркотик моддалар устидан назорат қилишда минтақавий ҳамкорлик бўйича англашув Меморандумига аъзо-давлатларнинг 11 – учрашуви тўғрисида

02.05.2019 15:36:00

Наркотик моддалар устидан назорат қилишда минтақавий ҳамкорлик бўйича англашув Меморандумига аъзо-давлатларнинг 11 – учрашуви тўғрисида

2 май куни Тошкент шаҳрида наркотик моддалар устидан назорат қилишда минтақавий ҳамкорлик бўйича англашув Меморандумига аъзо-давлатларнинг 11–учрашуви ўз ишини бошлади.
Унда Меморандумга аъзо бўлган барча томонларнинг делегациялари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Ҳавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти, Ривожланиш бўйича Ага Хан Ташкилоти, ШҲТ, Европа Иттифоқи каби халқаро ташкилотлар, шунингдек, АҚШ, Туркия, Япония, Швеция, Афғонистон, Италия элчихоналари, Европа Иттифоқининг КАДАП Дастури ва қатор бошқа дипломатик ваколатхоналар вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирда наркотикларга қарши кураш соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилиши назарда тутилган.
Анжуман 3 май куни ҳам ўз ишини давом эттиради.
Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ташқи ишлар идораларининг раҳбарлари даражасидаги иштирокчилар қатнашади ва соҳага оид минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Декларация қабул қилинади.

Рўйхатга қайтиш