UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

2-3 май кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтган Наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-мажлиси натижалари хақида

04.05.2019 10:20:00

2-3 май кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтган Наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-мажлиси натижалари хақида

 2019 йил 2-3 май кунлари Тошкент шаҳрида Наркотик моддаларни назорат қилиш соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу минтақавий конференция наркотик моддаларга қарши кураш ва минтақадаги муаммоларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати, муаммолари ва имкониятларини муҳокама қилиш учун қулай платформа бўлиб хизмат қилди.

Анжуманда давлатлараро транспорт коридорларини ривожлантириш масаласига хам тўхтаб ўтилиб, бундай транспорт коридорларидан турли наркофурушлар фойдаланишини олдини олишда минтақавий ҳамкорликнинг ролини ошириш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида наркотрафик ва прекурсорларга қарши курашиш,  гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг олдини олишда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди.

















Рўйхатга қайтиш