UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси фаолиятини ўрганиш натижаси бўйича маълумотнома

07.05.2018 09:01:00

Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2018 йилга мўлжалланган иш режасига кўра, жорий йилнинг 28 апрел 3 май кунлари кунлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий, шаҳар-туман ҳудудий комиссияларнинг ҳамда мутасадди ташкилот ва идораларнинг 2016 йилдан буён амалга оширган ишлари ўрганилди.

Шаҳар-туман ҳудудий комиссиялар фаолиятини ўрганиш жараёнида, комиссия раисларининг ўринбосарлари, масъул котиблари, нарколог шифокорлар ҳамда ички ишлар идоралари вакиллари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан, шунингдек, наркотахдидларнинг янги хуружларини олдини олиш, бу борада ҳудудий комиссиялар томонидан олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунчалар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 2018 йилнинг 30 апрел куни Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ходими ҳамда ўқитувчи ва талабалар иштирокида гиёҳвандликни олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир жараёнида Миллий марказ ходими томонидан бугуни кунда Ўзбекистондаги наркологик вазият, гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятларни олдини олиш мавзуларида маъруза қилинди.

Тадбирда 600 нафар талабалар жалб этилди.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 1 май куни Қарши шаҳар Маданият ва аҳоли дам олиш марказида жами 450 нафар (халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла посбонлари, ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчилари) иштирокчиларни жалб қилган ҳолда гиёҳвандликни олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Миллий марказ ходими томонидан маъруза қилинди.

Тадбир давомида иштирокчиларга мавзуга оид фильм намойиш этилди.

Ўтказилган барча тадбирлар маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Бундан ташқари, шаҳар-туман ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ўрганиш билан бир қаторда аҳолининг барча қатламларига гиёҳвандлик ва наркожиноятларни шу жумладан, наркотаҳдидларни янги ҳуружларини олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни ташкил этиш бўйича шаҳар-туман ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, комиссия масъул котиблари, ички ишлар ходимлари ҳамда шаҳар-туман врач-наркологларига тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, ўрганиш якунлари бўйича, 2018 йилнинг 2 май куни вилоят ҳокими ўринбосари – минтақавий комиссия раиси ўринбосари Д.Аллаев раислигида, Миллий марказ ходимлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими Н.Адилова иштирокида минтақавий комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда, ўрганиш юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласини олдини олиш, ушбу йўналишда мутасадди идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда профилактика ишларини кучайтириш мақсадида, минтақавий комиссияга қуйидаги таклифлар берилди.








Рўйхатга қайтиш