UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбир тўғрисида

13.10.2018 14:16:00

2018 йилнинг 12 октябрь куни Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультетида талабалар/курсантлар ҳамда факультет офицерлари (150 нафар) учун гиёҳвандлик ва наркотикларни ноқонуний айланишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди.

Тингловчиларга Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази ходимлари томонидан бугунги кунда Ўзбекистондаги наркологик вазият, гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятларни олдини олиш бўйича республикамизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Интихо ёҳуд йўқликка қараб” номли видео-ролик намойиш этилди.


Рўйхатга қайтиш