UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларнинг тарқалишига қарши кураш” тезкор-профилактик тадбирлари

21.02.2020 17:59:00

   “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш бўйича тасдиқланган Қўшма режа ижроси доирасида Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Сурхондарё, Бухоро, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссиялар ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18 февраль куни 14 та жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси (Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали ва УзДСМИ Нукус филиали), Сурхондарё (Жарқўрғон туманидаги 63, ва Қумқўрғон туманидаги 39 ва 50 – сонли умумтаълим мактаблари), Бухоро (Қоракўл тумани тиббиёт техникуми, Олот тумани саноат касб-ҳунар коллежи ва Жондор тумани 1 – сонли умумтаълим мактаб), Наманган (Чорток туманидаги тиббиёт коллежи, Чорток туманидаги 48 ва 27 – сонли умумтаълим мактаблари) ҳамда Тошкент («Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали шунингдек, шу филиалнинг Оҳангарон шаҳрида жойлашган Энергетика ва машинасозлик факултети) вилоятларида ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар содир этилишини олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ташкил этилди.
     Тадбирлар давомида талабаларга Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган “Ажал оғуси” деб номланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
    Тадбирларга 1.8 мингдан ортиқ ёшлар жалб этилиб, уларнинг ҳуқуқий билимлари ва огоҳликлари оширилди.
   Шунингдек, минтақавий комиссиялар томонидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида иншолар ва расмлар танлови ташкил этилмоқда.
     Ойлик давомида Миллий марказ ва мутасадди идора ва ташкилот ходимлари томонидан маҳаллий телеканалларга интервью бериб борилмоқда.
     Қўшма режада белгиланган тадбирлар ҳудудларда давом этмоқда....