UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Кўп бериладиган саволлар

  • Ўзбекистонда «Носвой» моддасини чекиш ва тарқатиш таъқиқланадими? Мен тез-тез ёшларни кўчада «носвой» истеъмол қилиб турганини кўраман. Бу бозорларда очиқчасига сотилади, истемол қилиш таъқиқланмаганини англатади...

    Шу билан бирга, барча мактабларда ўқувчиларни носвой борлигига тинтиб чиқади ва уни топган пайтда қаттиқ чораларни қўллашади. Мен ўқитувчиман ва бу тасвирни эса кўп кўраман. Менинг ўқувчиларим мендан «носвой"ни чакиш мумкинми агар у очиқчасига сотилаётган бўлса деб савол беришмоқда.

    ЖАВОБ

    «Носвой» моддаси давлат назоратига тегишли наркотик моддалар ва психотроп воситалар рўйхатига киритилмаган. Шу билан бирга бу модда маълум бир рухий тасир кучига эга, унинг таркибида паст бўлган тамаки навларини ўз ичига олади ва ўз навбатида никотин ўзига ўрганиш ва тобеликга сабаб бўлади. Тамакидан ташқари «носвой» таркибига терак пўстлоғи, ўлдирилган оҳак ва бошқа таркибий қисмлар киради. Бу таркибдаги таркибий қисмларнинг базилари саломатлик учун зарари йўқ. Ўлдирилган оҳак агрессив ҳаракатга эга яъни, ошқозон шиллиқ пардасини емириб ошқозон яраси (язва) шакилланишига олиб келади. Шунинг учун анъана тусига кирган «носвой» истемол қиладиган мамлакатларда онкологик ва саратон (рак) касалликлари тарқалган. Бу касаллик жараёни асосан ёш эркакларда учрамоқда. Шу муносабат билан ўқувчилар билан профилактик иш давомида «носвой» инсон саломатлиги учун зарарлигини ва салбий оқибатларга олиб келишига урғу бериб ўтиш керак. Ундан ташқари «носвой» истеъмол қилишни ахлоқий жиҳатдан этиборга олиш лозим. Болаларга жамиятда ўзини тутиши, аҳлоққа эътибор бериш лозимлигини сингдириш керак. Инсон билан муомилада бўлганда уни олдида туриб оғзидаги нарса билан мулоқат ва тупириш, аҳлоққа тўғри келмаслигини такидлаб ўтиш лозим. Юқорида келтирилганларни инобатга олган ҳолда ўқувчиларга мактаб нафақат билим яъни соғлиқни сақлашга ва тамаки маҳсулотларни тарқалишини ва фойдаланишини олдини олиш бўйича чора тадбирларни қабул қилишни таъкидлаб ўтиш лозим.

  • Ўзбекистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида даволаш мақсадида фойдаланиладиган психотроп моддаларни назорати қандай амалга оширилиш ҳақида маълумот тақдим этишингизни сўрайман.

    Ўзбекистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида даволаш мақсадида фойдаланиладиган психотроп моддаларни назорати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш комиссияси томонидан амалга оширилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2003 йил 472-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар асос қилиб олинади.