UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Ҳалқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси томонидан гиёҳвандликнинг тарқалиши ва унинг, ноқонуний муомаласига қарши кураш, гиёҳванд моддалар устидан назоратни мустахкамлаш борасида халқаро мажбуриятларни бажариш жараёни давом этмоқда.

Ўзбекистонда Осиё, Европа ва Америка давлатлари билан икки томонлама ва Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги (МДХ), Шанхай Хамкорлик Ташкилоти (ШХТ) ва Марказий Осиё минтақавий мувофиқлаштирувчи ахборот маркази (МОММАМ) форматларида кўп томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси яратилган бўлиб ҳозирги кунда кенг қўлланилмоқда.

Ўзбекистон томонидан маълумот алмашуви доирасидаги халқаро мажбуриятларини бажариш мақсадида хар йили Марказий Осиё бўйича маълумот бюллетени чоп этилиб Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган ваколатхоналар/элчихоналарга ва Марказий Осиё ҳамда Россия Федерациясининг наркотик моддаларни назоратини мувофиқлаштирувчи ташкилотларга юборилади.
Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизстон республикаларининг мутасадди ташкилотлари билан ушбу давлатлар худудида наркожиноят содир қилган фуқароларининг рўйхатларини алмашинуви томонлар ўртасида йўлга қўйилган.

Наркотик моддаларнинг, ноқонуний муомаласига қарши курашда мамлакатимиздаги вазирлик ва идораларни моддий-техник базасини ҳамда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида республикада БМТ, Европа Иттифоқи ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Конрад Аденауэр номидаги фондининг бир қатор халқаро лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ҳалқаро лойиҳалар доирасида республиканинг мутасадди ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходилари учун тренинг ва ўқув курслари ташкил этилмоқда.

ШҲТ доирасида амалий ҳамкорлик йулга қўйилган. Республика ШҲТнинг 2015–2016 йиллар учун тайёрланган наркотик моддаларга қарши курашиш стратегияси ва уни амалга ошириш Дастури доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиб келмокда.

Ўзбекистон БМТнинг наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг «Париж пакти» Ташаббуси доирасида ўтказилиб келинаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Ташаббуснинг бошланғич давридан Тошкент шаҳрида кенг доирада мутасадди давлатларнинг мутасадди ташклотларининг экспертлар доирасида бир қатор анжуман ва учрашувлар бўлиб ўтди.

Наркотик моддаларни, ноқонуний айланишига қарши курашиш доирасида халқаро ҳамкорликни самарасини ошириш мақсадида Ўзбекситон Республикасида бу соҳада асосий эътибор қуйидагиларга қаратилмоқда:

  • БМТнинг мавжуд Конвенциялари асосида, Ҳавфсизлик Кенгашининг резолюциялари, Бош Ассамблеясининг қарорлари ва БМТ тизимининг бошқа органлари билан халқаро наркотиклар айланишини назорат қилиш тизимини кучайтириш;
  • чет эллик ҳамкорлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик механизмларидан фойдаланиш воситасида республиканинг наркотикка қарши кураш сиёсатини самарали амалга оширишни таъминлаш;
  • Республиканинг мутасадди органлари кадрларининг салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ташкилотлар билан узвий ҳамкорлик давомийлигини таъминлаш.

Ўзбекистоннинг наркотрафикка қарши кураш ҳаракатларини кенгроқ ёритиш дастури доирасида наркотикларга қарши кураш Халқаро куни муносабати билан ҳар йили 26 июнда Миллий ҳавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ҳуқуқни мухофоза қилиш органлари томонидан қўлга олинган гиёҳвандлик моддаларини ёқиш маросими ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу йўналишга жалб этилган барча ташкилотларнинг бирлашиб фаолият олиб борилишлари натижасида сезиларли даражада ижобий холатларга эришилди.