UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Гиёҳвандликни олдини олиш

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркотик моддаларни, ноқонуний айланишини олдини олишга қаратилган профилактик ишлар тизимли равишда олиб борилади.

Жумладан, «Наркотик моддаларнинг суистеъмоли ва, ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2011–2015 йилларга мўлжалланган комплекс чоралари» дастурида, ахоли орасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, наркологик ҳизмат кўрсатиш тизимини ҳамда гиёҳванд беморлар реабилитациясини юксалтириш ва модернизациялаш каби вазифалар белгиланган.

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, наркотик воситаларни истеъмолига салбий муносабатни шакллантириш, шунингдек, наркотик воситаларни, ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қонун доирасида кўзда тутилган жазо чораларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритишга катта эътибор қаратилган.

Таълим тизимида педагогларни малака ошириш махсус ўқув циклларида тизимли равишда гиёҳвандликни олдини олиш мавзусида кадрларни салоҳиятини ошириш ташкиллаштирилган.

Профилактик тадбирларда асосий эътибор, аҳолининг «хавф гурухи"га кирувчи қатламлари, айниқса ёшларга катта урғу берилган. Ўқув муассасаларида, «хавф гурухи"га кирувчи ўқувчи ёшлар мониторинги олиб борилмоқда, улар билан соғлом турмуш тарзини шакллантириш мавзусида тушунтириш ишлари ва сухбатлар доимий тарзда уюштирилмоқда, бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида қизиқишлари бўйича турли спорт мусобақалар ва тўгаракларга жалб қилинмоқда, шунингдек, зарурат туғилган вақтда педагог-устозлар бириктирилмоқда.
Профилактик ишларга комплекс ёндошув катта ахамиятга эга, шунинг учун бу йўналишдаги тадбирларни амалга оширишга нафақат вазирлик ва идоралар, балки «Камолот» ЁИҲ, «Махалла» хайрия фонди, Хотин-қизлар қумиталари каби жамоат ташкилотлари ҳам бириктирилган.

Республикамизда барча олиб борилаётган профилактик чоралар наркотик воситалар ва бошқа психоактив моддаларга талабни қисқартиришга, гиёҳвандлик воситаларини истеъмолига мойил бўлган юқори хавф гурухига кирувчи шахсларни сони ҳамда гиёхвандлик билан касалланиш кўрсаткичларини камайишига қаратилган.

Амалга оширилган профилактик чоралар натижасида, наркологик вазиятнинг қуйидаги ижобий кўрсаткичларига эришилди.

2010–2014 йиллар давомида, гиёҳвандлик билан касалланишни бирламчи кўрсаткичи 100 минг ахолига 7,6 тадан 3,8 тагача қисқарди.

Соғлиқни сақлаш тизимида наркологик хисобида турган гиёҳванд беморлар сони 18939 тадан 14692 тагача камайди.

Беморлар орасида ёшлар, яъни 20–39 ёш гурухига кирувчилар сони 69 фоиздан 48 фоизгача камайди.

Бошқа давлатларда бўлгани каби, ҳар йили Ўзбекистон Республикасида 26 июн Ҳалқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни кенг нишонланади.
Июн ойи давомида, гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги режасига асосан бир қатор тадбирлар амалга оширилади.

Ойлик давомида «Соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида ёшлар орасида турли спорт мусобақалари, концерт дастурлари, гиёҳвандлик оқибатларини ёритувчи бадиий ва хужжатли фильмлар ва спектакллар намойиши амалга оширилади, шунингдек, ахоли орасида ҳуқуни мухофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш идоралари ходимларини жалб этган холда давра сухбатлари ва учрашувлар уюштирилади. Барча тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиб борилади.

Эришилган ютуқлар билан бир қаторда, юзага келаётган янги наркотахдидларни инобатга олиб, профилактик тадбирларни давом эттириш лозим.