UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Марказ тузилмаси

  • Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими

    Бўлим бошлиғи: Гуломов Шухрат Баходирович

    Мақсад ва вазифалар

    Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимнинг функция ва вазифалари

    1. гиёҳвандликни тарқалишини олдини олиш ва огоҳлантириш саволларида ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ва давлат бошқарув органларини фаолиятини мувофиқлаштириш, наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси билан ушбу йўналиш доирасида бажариш;

    2. Давлат комиссияси протокол қарорларини бажариш, Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси йиғилишига тегишли маълумотларни тайёрлаш;

    3. гиёҳвандликни олдини олиш соҳасида вазирлик ва идоралар фаолият самарадорлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

    4. наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияларининг наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича фаолиятини ўрганиш, гиёҳвандликни тарқалишини олдини олиш ва огоҳлантириш, ҳамда минтақавий комиссиялар фаолияти ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

    5. минтақавий комиссиялар ишини такомиллаштиришда, ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ амалга оширилиши бўйича, бошқа давлат бошқарув идоралари, гиёҳвандликни тарқалишини олдини олиш ва наркотик моддаларниниг ноқонуний айланишига қарши курашиш оммавий ахборот воситаларибўйича;амалий услубий ёрдам кўрсатиш;

    6. нарковазият ва фаолият ахволи тўғрисида, гиёҳвандликга чалинган беъморларни медико-социал билан даволаниши ва огоҳлантириш сохасида Республикада ўтказилаётган наркологик хизмат бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш;

    7. Ўзбекистон худудидан транзит йўналиши бўйича наркотик ва психотроп моддаларни юридик шахслар томонидан олиб кириш ва олиб чиқиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш;

    8. Ўзбекистон Республикасида назоратга эга наркотик, психотроп моддалар ва прекурсорларни, наркотик моддаларни рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимча киритишга таклифлар таёрлаш;

    9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ва Давлат Божхона Қўмитаси маълумотларига кўра наркотик, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқишда солиштириш тахлил ишларини олиб бориш;

    10. Гиёҳвандлик воситаларига бўлган талабнинг пасайиши, шунингдек, ОИВ/ОИТСни тарқалишини олдини олиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни муофиқлаштириш ва ушбу йуналишдаги халқаро лойиҳаларни амалга ошириш устидан назорат қилиш;

    11. Халқаро гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш кунига бағишланган тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш.


  • Ахборотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш бўлими

    Бўлим бошлиғи: Гуломов Шухратжон Баходирович

    Мақсад ва вазифалар

    Ахборотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш бўлимнинг функция ва вазифалари

    1. ҳукуматга таҳлилий материалларни ва таклифларни тайёрлаш, Давлат комиссиясига нарковазиятни, наркотик моддаларни ноқонуний айланиши   психотроп воситаларни ва прекурсорларни такомиллаштиришни ташкил этиш;

    2. Республика ҳудудида наркотик моддаларни ноқонуний айланиш ҳолатини баҳолашга зарур бўлган материлларни тайёрлаш, ҳамда Давлат комиссиясини қарорларини бажариш бўйича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари фаолияти томонидан наркотик моддаларни назорат қилиш давлат дастурларини амалга ошириш;

    3. Республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан наркотик моддаларни ноқоқнуний айланиш бўйича маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

    4. наркотик моддаларни ноқонуний айланиш бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларнинг махсус бўлимларини холат фаолиятини ўрганиш;

    5. наркоти моддаларни ноқонуний айланиш маълумотлар базасини ташкил қилиш ва бошқариш, ҳамда йиғиш, ишлов бериш ва ҳар томонлама маълумотларни таҳлил қилиш.

    Бўлим ўзини фаолиятида таҳлилий ишларни амалга ошириш мақсадида маҳсуслаштирилган «IBM i2»® дастурий таъминотдан фойдаланади ва бошқа маълумотлар базасидан.

  • Ҳалқаро бўлими

    Бўлим бошлиғи: Эркабаев Азизбек Асилбекович

    Мақсад ва вазифалар

    Ҳалқаро бўлиминингфункция ва вазифалари

    1. наркотик моддаларни назорат қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида давлат дастури ва давлатлараро ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

    2. бошқа мамлакатларнинг наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича марказий органлари, тегишли хизматлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ўз ваколати доирасида ўрнатади ва амалга оширади, ахборот айирбошлашни белгиланган тартибда ташкил этиш;

    3. наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича халқаро фаолиятни тартибга солувчи конвенциялар қоидаларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши юзасидан БМТга йиллик маърузалар тайёрлаш;

    4. гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашиш бўйича халқаро ва республика тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш;

    5. миллий ва халқаро семинарлар, конференциялар ва симпозиумларни тайёрлаш ва ўтказишда республика давлат бошқарув органларига ўз ваколати доирасида ёрдам кўрсатиш;