UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

ШҲТ Бош котиби Р.Алимов билан учрашув ҳақида

01.11.2018 17:34:00

Жорий йилнинг 1 ноябр куни Тошкент шахрида Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази директори ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида, ШҲТ доирасида гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустахкамлаш, ҳамда 2018-2023 йилларга мўлжалланган ШҲТга аъзо давлатларнинг наркотикларга қарши кураш Стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастур ижроси масалалари мухокама қилинди.
Учрашув якунида белгиланган вазифаларни бажариш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг аниқ механизмлари белгилаб олинди.





Рўйхатга қайтиш