UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни доирасида уюштирилган гиёҳванд моддаларни йўқ қилишга бағишланган тадбир тўғрисида

26.06.2020 19:07:00

  Жорий йилнинг 26 июнь - “Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш” куни доирасида “Ўзиккиламчирангметалл” АЖ корхонаси ҳудудида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди.

    COVID-19 пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан белгиланган талабларга мувофиқ ташкил этилган мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, дипломатик корпус ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

   Ёқиш маросими бошланишидан олдин Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори О.Нарзуллаев, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотик ва Жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили А.Миттал, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Ж.МакГрегор иштирокида брифинг ташкил этилди.

    Ўтказилган тадбирда жами 626 кг 981 гр. гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 4 кг 96 гр. героин, 127 кг 154 гр. опий, 25 кг 426 гр. гашиш, 266 кг 35 гр. марихуана, 105 кг 511 гр. кўкнор, 97 кг 209 гр. каннабис, 1 кг 543 гр. синтетик наркотик воситалари ҳамда турли хилдаги психотроп ва психофаол моддалар йўқ қилинди.

Рўйхатга қайтиш