UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Жамоатчилик мулоқотидаги иштирок ҳақида

02.07.2020 15:38:00

Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 июль куни фуқаролик жамияти институтлари, давлат хокимияти ва бошқарув органлари иштирокида гиёҳвандлик ва унинг тарқалишига қарши кураш мавзусида жамоатчилик мулоқот тадбири ташкил этилди.
Муҳокамада шунингдек, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиё ваколатхонаси раҳбари А.Миттал видеоконференц алоқа орқали иштирок этди.
Электрон оммавий ахборот воситаларнинг миллий ассациациясининг кўмагида илк бор ўтказилган ушбу тадбирда бугунги кунда нарковазиятнинг ҳолати, ундаги тенденциялар ва дори воситаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ долзарб масалалар кўтарилди.
Мунозаралар давомида ушбу соҳадаги муаммоларни ечимини топиш, хусусан, фармацевтика бозорини тартибга солишнинг самарали механизмларини яратиш, ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш ҳолатини яхшилаш, аниқ мақсадли гуруҳларга (ота-оналар, ўқитувчилар, бизнес вакиллари ва бошқаларга) қаратилган илмий далилларга асосланган профилактика дастурларини тадбиқ этиш, гиёҳвандликни тарқалганлигини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш зарурлиги каби бир қатор аниқ таклифлар билдирилди. “Юксалиш” миллий ҳаракати гиёҳвандликнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда жамоат ва нодавлат ташкилотларини салоҳиятларини жалб қилишга тайёр эканлигини қайд этди.

Рўйхатга қайтиш