UZ РУ EN

Ишонч телефони

(+998 71) 239-10-63

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг 20 йиллиги Пресс-релиз

08.11.2016

2016 йилнинг 7 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш ахборот-таҳлил маркази ташкил этилганлигига 20 йил тўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 7.11.1996й. кунидаги 382-сонли қарори билан Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссиясининг ижрочи органи сифатида ташкил этилган Миллий марказ бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари устидан назорат соҳасида давлат стратегиясини асосий йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда бевосита иштирок этиб келмоқда.

Ўтган даврда наркотик моддаларни тарқалиши ва уларни ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 3 та узоқ муддатли чора-тадбирлар дастурлари тасдиқланиб, амалга оширилди. Ҳозирги кунда ҳам кўплаб мутасадди вазирлик ва идоралар, шунингдек, жамоат ташкилотларининг иштирокида шу каби 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастур ижрога қаратилган ва амалга оширилмоқда.

Миллий марказ томонидан тайёрланган нарковазият хақидаги таҳлилий маълумотлар, шунингдек, наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳам республикамизда, ҳам ҳалқаро миқёсда қўллаб-кувватланмоқда.

Ўтган давр давомида наркотик моддаларни назорати соҳасига оид миллий қонунчилик базаси деярли тўлиқ янгиланиб, хозирги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Конвенциялари талабларига тўлалигича жавоб бермоқда. 1999 йилда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддалар хақида”ги Қонун бу борадаги асосий қонунлардан бири бўлди.

Миллий марказ қонун ижодкорлигида иштирок этиш билан бир қаторда, ўзи ҳам айрим янги меъерий ҳуқуқий хужжатларни қабул қилинишининг ташаббускоридир. Жумладан, республика худудида наркотик моддаларни янги турларини тарқалишии олдини олиш мақсадида бугунги кунда айрим қонун хужжатларига ўзгартишлар киритиш хақида қонун лойихаси тайёрланмоқда.

Миллий марказнинг жойлардаги энг асосий ҳамкорлари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссиялардир. Марказнинг мувофиқлаштириш бўлими томонидан тизимли равишда ушбу комиссияларнинг фаолияти ўрганилади, амалий ва услубий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, комиссия котибларини соҳага оид билимларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилади.

Республикада гиёҳвандликнинг профилактикаси ва даволашда ижобий тенденциялар кузатилмоқда. 2011-2015 йиллар давомида наркологик рўйхатга олинган беморларни сони 18087тадан 13218тагача, гиёҳвандлик билан бирламчи касалланиш кўрсатгичи эса 100 минг аҳолига 25,3дан 2,9гача камайган.

Гиёҳванд беморлар орасида 20-40 ёшлиларни улуши 82,5%дан 44 %гача пастлаган.

Рўйҳатга олинган беморлар орасида опий гуруҳига кирадиган, яъни инсон соғлигига энг катта зиён келтирадиган наркотикларни истеъмол қиладиган шахсларни улуши 82,2%дан 60,3%гача қисқаришига эришилди.

Марказнинг маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш бўлими томонидан идораларо маълумотлар базаси яратилди ва жорий этилди. Наркотикларни ноқонуний айланиши бўйича маълумотлар базаси чет эл илғор тажрибалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, республиканинг ҳуқуқ тартибот идоралари ўртасида ўзаро маълумотлар алмашинувига мўлжалланган. Миллий марказнинг фаолиятини ҳар томонлама ёритиш учун янгиланган веб-сайт ишга туширилди.

1996-2016 йиллар давомида республиканинг ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари томонидан 174 мингдан зиёд наркожиноятлар фош этилган, 61 тоннадан зиёд наркотик моддалар мусодара этилган. Республикада наркотикларни хом аше базаси деярли йўққа чиқарилди. Масалан, 1996 йилда жами 4,7 гектар майдонда таркибида наркотик моддалар мавжуд ўсимликлар экинлари аниқланган бўлса, 2016 йилда ушбу кўрсаткич 0,3 гектарни ташкил эд.

Чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасидаги чора-тадбирларнинг мухим йўналишларидан биридир.

Наркотик моддаларни назорати соҳасидаги лойиҳаларни мувофиқлаштириш орқали Миллий марказнинг халқаро бўлими ҳуқуқ тартибот идораларини моддий техник базасини мустаҳкамлаш, наркология хизмати тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш ва гиёҳвандликни олдини олишда мақсадли чораларни амалга оширишга кўмаклашиб келмоқда.

Республиканинг мутасадди идоралари Европа давлатлари, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа давлатларнинг хукуматлари томонидан салмоқли техник кўмак олмоқдалар.

Миллий марказнинг фаолияти давомида соҳага оид 30дан зиёд икки ва кўп томонлама келишувлар ва ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.


Ўтган давр мобайнида амалга оширилган халқаро лойихалар кўмагида республиканинг 4 мингдан ортиқ мутахассислари турли ўқув тадбирлари орқали, шу жумладан, чет элда, ўз билимларини оширдилар. Мутасадди идораларга жами 52 млн АҚШ доллари хажмида махсус техник воситалар ва ускуналар, автомобиллар, назорат-текширув, алоқа, компьютер ва офис жихозлари билан таъминландилар.

Халқаро мажбуриятларни ижро этиш доирасида ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунида республиканинг ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара этилган наркотик моддаларни анъанавий равишда ёқилиши ўтказилади. 1994 йилдан буён жами 55 тонна 438 кг хажмда наркотик моддалар йўқ қилинган.

Бугун Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий марказнинг 20 йиллигини нишонлар эканмиз, республика ва минтақада нарковазиятни ривожланишидаги ижобий натижаларда унинг ҳам муносиб хиссаси бор эканлигини таъкидлаш лозим.

Рўйхатга қайтиш