Наркотик моддалар, психотроп воситалар ва прекурсларнинг қонуний айланиши
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»315-сон Қарорибиланбелгиланган.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказишга бўлган талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрь кунидаги 330-сон Қарори билан тартибга солинган.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш фаолиятнинг тегишли тури учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишувга ва Гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг тегишли рухсатномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар асосида амалга оширилади.
Шу билан бирга, алохида юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни транзити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февраль кунидаги 62-сонли“Ўзбекистон Республикаси худуди орқали алохида юклар ва харбий контингентларни транзит олиб ўтилишини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш хақида”ги Қарорининг талаблари асосида амалга оширилади. Транзит Соғликни сақлаш, Ички ишлар, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Табиатни мухофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон автомобил ва даре транспорти агентлигининг хулосалари асосида Вазирлар Махкамасининг рухсатномаси билан расмийлаштирилади.